Тошкентда поччасини пичоқлаб ўлдирган йигитга суд ҳукми ўқилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жанжал сабаб поччасини пичоқлаб ўлдирган 26 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Вазият 24» дастури орқали хабар қилинди.

Хабарга кўра, воқеа 8 август куни соат тахминан 2:30 ларда Яшнобод тумани Махсуна кўчасида содир бўлган. Бунга асосан, 1994 йилда туғилган йигит оилавий келишмовчиликларни ҳал қилиш мақсадида маст ҳолатда келган поччаси билан гаплашиш учун кўчага чиққан. Улар ўртасида жанжал бошланган ва поччаси олиб келган пичоқ ерга тушиб кетган. Бундан фойдаланган йигит пичоқни олиб поччасининг қорин ва кўкрак қисмларига бир неча бор урган.
https://www.garagetechnologyventures.com/6gmrjjftpmz

Маълум қилинишича, жабрланувчи қочмоқчи бўлган вақтда у орқасидан бориб елка қисмига ҳам пичоқ билан ура бошлаган. Жабрланувчи қариндошлари томонидан шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида мазкур шахснинг иши кўриб чиқилган.
https://palladiumcapital.com/q0rwuv01iiy

Унга нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 12 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Аввалроқ Самарқандда хотинини чопиб ташлаб, уйини ёқиб юборган эркак ўз жонига қасд қилгани, Бухорода фуқаро танишини ошхона пичоғи билан ўлдиргани ва Aсакада оилавий келишмовчилик сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирган эр қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Избосканда отасини ҳақорат қилган шахсни пичоқлаган фуқаро қўлга олингани ҳамда Aндижонда аёлини рашк қилган эр нотаниш кишини ўткир тиғли жисм билан жароҳатлагани маълум қилинган.