Тўқаев Олмаотадаги фожиа ортидан таъзия билдирди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Олмаотадаги ётоқхонадаги фожиага муносабат билдирди.

Президент Олмаотадаги ётоқхонада ҳалок бўлган Қозоғистон ва хорижий давлатлар фуқароларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган.

«Фожиа учун айбдорлар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади. Ҳукумат ва ҳокимликка ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш топширилди», дейилади хабарда.