Шавкат Мирзиёев ҳар йили минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қоладиган туманлараро тиббиёт марказлари ташкил этилишини эълон қилди

Ўзбекистонда ҳар йили камида 30 минг нафар инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинадиган 35 та туманлараро марказ ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мурожаатномада, шунингдек, 2021 йилда онко-гематология соҳаси ҳамда даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича мураккаб диагностика ва тиббий амалиётлар учун буджетдан 250 миллиард сўм ажратилиши таъкидланган.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган 5 мингдан ортиқ бемор эса илк бор бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олинади ва шу мақсадлар учун буджетдан 140 миллиард сўм йўналтирилишини алоҳида қайд этган:

«Ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган 5 мингдан ортиқ бемор эса илк бор бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олинади ва шу мақсадлар учун буджетдан 140 миллиард сўм йўналтирил ади. Шунингдек, эндокрин касалликларни аниқлаш ва даволаш мақсадида ҳудудий шифохоналарда махсус бўлимлар ташкил этилади. Бунинг учун 2021 йилда буджетдан 150 миллиард сўм ажратилади».

Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатномасида ўткир қон-томир касалликлари бўйича 35 та туманлараро марказ ташкил этилишини ҳам маълум қилган.

«Яна бир масала — аҳолимизнинг катта қисмини қийнайдиган ўткир қон-томир касалликлари бўйича 35 та туманлараро марказ ташкил этамиз. Ушбу марказлар аҳолига инфаркт ва инсульт ҳолатларида тезкор ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш орқали ўлим ва ногиронликни камайтиришга хизмат қилади. Шу тариқа ҳар йили камида 30 минг нафар инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинади», — дейди Президент.

Элсатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда онкологик хизматни ривожлантиришга қаратилган хайрия жамоат фонди ташкил этилгани ҳақда хабар қилинган эди.

Янгиликлар