Сурхондарёда Nexia ағдарилиб кетиши оқибатида бир аёл вафот этди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида Nexia 3 машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Қайд этилишича, 30 январь куни соат 16:45 ларда Термиз тумани Гулбаҳор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 99 автомобиль йўлининг 25 километрида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia 3 автомашинасини юқори тезликда бошқариши оқибатида эҳтиётсизлик қилиб йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида автомашина салонида йўловчи сифатида ҳаракатланган 2003 йилда туғилган аёл олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси эса туман шифохонасига ётқизилди.

Янгиликлар