Самарқандда оёғи темир панжарага тиқилиб қолган қизалоқ қутқариб қолинди (видео)

Самарқанд шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 31 июль куни Озод—Шарқ кўчасида 9 ёшли Ж.Р.нинг оёғи темир панжарага тиқилиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 31-июл, жума куни соат 15:35 да Озод—Шарқ кўчасидаги ариқ устига ўрнатилган темир панжаранинг орасига 2011 йилда туғилган Ж. Р.нинг ўнг оёғи кириб, сиқилиб қолган.

“Олинган хабар бўйича воқеа жойига зудлик билан қутқарув отряди шахсий таркиби етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида темир панжара орасидан қизалоқ чиқариб олиниб, ота-онасига соғ саломат топширилди”, — дейилади ФВВ хабарида.

Aввалроқ Тошкент вилоятида 6 метрли қудуқ ичида қолиб кетган икки нафар фуқаро ҳамда Фарғонада каналда чўкаётган қиз қутқариб қолингани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар