Ургутда кириш имтиҳони кунлари ҳаракати соат 5:00 дан бошланадиган автобуслар фақат абитуриентларга хизмат кўрсатади

Самарқанд вилояти Ургут туманида кириш имтиҳонлари бошланиши муносабати билан 2 сентябрдан 12 сентябргача автобуслар ҳаракати соат 5:00 дан бошланади ва қўшимча яна 5 та автобус йўналиши узоқ қишлоқ жойлардан шаҳар автобекатларгача узайтирилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, автобуслар қуйидаги йўналишлардан иборат:

  • 401 – Мўминобод—Сиёб АББ (кафтархона);
  • 400 – Жартепа—Сиёб АББ (кафтархона);
  • 243 – Чеп—Сиёб АББ (кафтархона);
  • 414 – Тўрткўл—Сиёб АББ (кафтархона);
  • 267 – Қоратепа—Сиёб АББ (кафтархона);

Маълумот учун, 17 август куни Тошкентдан Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларига жўнайдиган автобус қатновлари рўйхати эълон қилинган. Шунингдек, 17 августдан Самарқандда жамоат транспортлари ҳаракати қайта тиклангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар