Наманган шаҳрида йил охирига қадар салкам 38 минг туп кўчат экилади (фото)

Наманган шаҳрида кўчат ўтқазилиш ишлари 31 октябрь, шанба куни бошланди. Йил охирига қадар салкам 38 минг дона дарахт экилишт режалаштирилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Наманган шаҳрида 2019 йил ободонлаштириш ташкилоти томонидан 39 849 дона манзарали, 63 983 та паст ва баланд бўйли атиргул, шунингдек, ташкилотлар ҳудудида 10 мингдан ортиқ манзарали дарахт экилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 2020 йилда ободлаштириш ташкилоти, вилоят, шаҳар ташкилотлари тарафидан 34 058 та, вилоят, шаҳар тадбиркорлари тарафидан 3902 та ландшафтбоп кўчат экилиши режалаштирлган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Бухоро шаҳри бўйлаб 5 кун давомида 40 минг туп дарахт кўчати ўтқазилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар