«Namangan City» лойиҳаси бекор қилинган маҳаллада ободонлаштириш ишлари бошланди (фото)

Наманган шаҳридаги «Гулистон» маҳалласида қурилиши режалаштирилган «Namangan City» лойиҳаси бекор қилиниши, бу ерда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиши маълум қилинганди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, 30 сентябрь куни мазкур маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган. Бунинг учун ўнлаб махсус техника, юзга яқин ишчи-ходим сафарбар қилинган.

Хабарга кўра, Наманган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳалладаги ночор ҳолатга келган йўллар асфальт ётқизиш учун тайёрланмоқда. Шунингдек, бетон-ариқлар ўрнатилиши, электр таянч устунлари ва эскирган сув қувурлари янгиланиши режалаштирилмоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят электр, газ, «Сувоқова», ободонлаштириш корхоналари ходимлари ўзларига топширилган юмушларни бажаришга киришган. Вилоят қурилиш бош бошқармаси мутасаддилари эса бу ишлар вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилмоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганнинг янги ҳокими «Namangan City» қарорини бекор қилгани, «Namangan City» қурилиши бошқа ҳудудга кўчирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар