Аҳадхон Исоқжонов «Ўзэнергоинспекция» янги бошлиғи бўлди

Тегишли лавозимни Аҳадхон Исоқжонов эгаллади

Ахадхон Икромжонович Исоқжонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шу тариқа, Дадажон Айнақулович Исақулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Исақулов тегишли лавозимни 2025 йил ноябрь ойидан бери эгаллаб келаётган эди

Ўзбекистон