Шерзод Ходжаев Ўзбекистон энергетика вазири лавозимига тайинланди
Жўрабек Мирзамаҳмудов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, бу лавозимни Шерзод Ходжаев эгаллади

Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон энергетика вазири лавозимидан озод этилди, Президент Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.
Жўрабек Мирзамаҳмудов 2022 йил сентябрдан буён Энергетика вазирлигини бошқариб келаётган эди. Бунга қадар у «Ўзатом» агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» компаниясига раҳбарлик қилган.
Шерзод Ҳикматуллаевич Ходжаев Энергетика вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Бундан илгарироқ Ш.Ходжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.





