Футбол бўйича Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси CAFA турнири ғолиби бўлди
Сўнгги турда жамоа Тожикистон терма жамоасидан 7:0 ҳисобида устун келди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тожикистонда бўлиб ўтган «CAFA U-20 Women’s Championship 2026» халқаро турнири ғолиби бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қадам этилишича, Виктория Сирота бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси мусобақани 3 учрашувда 7 очко билан якунлаб, CAFA U-20 Women’s Championship 2026 турнири ғолибига айланди.
Маълумот учун, жамоа бундан аввалги ўйинларда Эрон U-20 билан 1:1 ҳисобида дуранг қайтган ва Қирғиз Республикаси U-20 жамоасини эса 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.





