Камтарона Янги йил дастурхонини тайёрлаш учун 5 та оддий ғоя

Чиройли дастурхон тузаш Янги йил арафасида байрамона кайфиятнинг асосий қисмларидан бири ҳисобланади. Айниқса, дастурхонни оливье салати ва мандаринларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Аммо сиз уларсиз ҳам камтарона дастурхон ёзишингиз мумкин. Бунинг учун сизга ижодкорлик ва бироз меҳр ёрдамга келади. Қуйидаги мақолада ана шундай байрамона дастурхон безаш сирларидан хабардор бўласиз.

Фото: «goodhouse»

Дастурхонни тўғри танланг

Одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, дастурхон матолардан тайёрланган бўлиши лозим. Aввало сиз унинг букланмаган ҳолда текис туришига аҳамият беринг. Aгар бунинг учун вақтингиз бўлмаса, дастурхонни байрамдан бир кун олдин ёйиб, бир озгина илиқ сув сепиб қўйиш мумкин.

Кадр: YouTube

Қишни эслатиб турувчи элементларни қўшинг

Дастурхон ўртасига сунъий қорақарағали гулчамбар қўйинг. Aгар сиз шаҳар ташқарисида байрамни нишонлаётган бўлсангиз, энг яқин ўрмонда бир нечта майда игнабаргли новдаларни кесиб, улар билан столни безатсангиз ҳам бўлади.

Кадр: YouTube

Арча ўйинчоқларидан фойдаланинг

Шохчалар орасига қизил ва олтин рангли шарчалар ёки декоратив элементларни жойлаштиринг. Шунингдек, столнинг ўртасига бир нечта қалин шамларни қўйинг. Сабаби улар барқарор туради ва узоқроқ вақт ёнади. Aрча ўйинчоқларини баъзи шохларга илиб қўйишни унутманг. Улар ҳар хил ўлчамларда бўлиши мумкин.

Кадр: YouTube

Ликопчаларни дид билан қўйинг

Дастурхон устидаги ҳар бир ликопча остига шаффоф матодан иборат кичик мато бўлакларини қзйинг ҳамда унинг ёнини кичик-кичик арча ғуддалари билан безатинг. Ликопча ўртасига санчқи ва пичоқни жойлаштиришни унутманг. Бу сизга дастурхонда кўпроқ жой қолдириш имконини беради. Шунингдек, сиз уларни игнабаргли новдалар билан безашингиз ҳам мумкин.

Кадр: YouTube

Ижодкор бўлинг

Ва, шунингдек, бошқа маҳсулотлар: сабзавотлар, пишлоқ, кўкат ва бошқаларни шунчаки тайёрлаб эмас, арча шаклида тайёрлаб дастурхонга тортсангиз бу меҳмонларингиз учун сиздаги иждокорлик маҳоратидан дарак беради.

Кадр: YouTube

Янгиликлар