Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига маслаҳатчи тайинланди

Ўткир Саидов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Саидов Ўткир Ўролбоевич 1988 йилнинг 11 августида Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. 2011 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг филология факультетини, 2015 йилда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

2017 йилдан буён Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. 2019–2020 йиллар давомида қўмитанинг жамоат ташкилотлари ва чет элдаги диаспоралар ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Аввалроқ Бухоро ва Самарқанд ҳокимларига хорижлик маслаҳатчилар тайинланиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Навоий вилояти туризм соҳаси Туркия давлати билан хамкорликда ривожлантирилиши хабар қилинган.

Янгиликлар