Тошкентнинг 4 ҳудудида газ вақтинчалик ўчирилади
12 ноябрь куни Тошкентнинг 4 туманида табиий газ вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақида «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари Сергели, Бектемир, Миробод ва Яккасарой туманида бўлиб ўтади. Табиий газ қуйидаги манзилларда тўхтатилади:
— Сергели тумани (10:00 дан 14:00 гача):
«Хонобод» МФЙ Беруний, Соҳил ва Кичик сой кўчалардаги 835 та маҳаллий хонадон;
«Эшонбулоқ» МФЙ Муанна, Хонобод кўчалардаги 467 та маҳаллий хонадон;;
«Садоқат» МФЙ Табаррук ва Тавалло кўчалардаги 730 та маҳаллий хонадон.
— Бектемир тумани (10:00 дан 14:00):
Кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 6 та.
— Миробод тумани ( 10:00 дан 17:00 гача):
«Биродарлик» МФЙ Оқ уй кўчасидаги 55 та хонадон.
— Яккасарой тумани (10:00 дан 17:00 гача):
Улгуржи истеъмолчилар сони: 1
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан кейин табиий газ таъминоти қайта тикланади, деб хабар берди ташкилот.