Йилнинг биринчи ярмида 4 мингга яқин шахс коррупцияга оид жиноят содир этган

Ўзбекистонда йилнинг биринчи ярим йиллигида 3837 нафар шахс коррупцион жиноятлар содир этганлиги аниқланган. Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда.

Таҳлилларга кўра, мазкур даврда жиноят содир этган 3837 нафар фуқаро суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.

Бу йилги статистикани ўтган йилнинг биринчи ярмидаги рақамлар билан таққослаганда айрим соҳаларда жиноятчилик ҳолатлари камайганини кузатиш мумкин.

Маълумотда қайд этилишича, коррупцион жиноятларнинг энг кўпи Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида (285 та) содир этилган. Энг ками эса Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги (30 та) ходимлар томонидан қайд этилган.

Шунингдек:
— тижорат банкларида 146 та;
— Соғлиқни сақла вазирлиги тизимида 145 та;
— ҳуқуқни уҳофаза қилувчи органларда 122 та;
— Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 та;
— Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 та;
— давлат улуши мавжуд корхоналарида 103 та;
— маҳаллий ҳокимликларда 133 та коррупциявий жиноятлар аниқланган.

Ўзбекистон