8 ойда 48 мингдан ортиқ енгил автомобиль импорт қилинди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати $912 млнга тенг бўлган 48 055 дона енгил автомобил импорт қилинган.
Енгил автомобил импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8352 тага ошган.
Маълумотларга қараганда, энг кўп енгил автомобиль Хитойдан олиб келинган. Енгил автомобил импорт қилинган бошқа давлатлар:
• Хитой – 38 085 та;
• Корея – 8 729 та;
• АҚШ – 622 та;
• Япония – 139 та;
• Германия – 104 та.
Аввалроқ, электромобилларнинг импорти ҳақида хабар берган эдик.