Байрам муносабати билан «Афросиёб» қатновлари сони оширилди
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, 8, 9, 10 ва 11 май кунлари 775/776-сонли «Афросиёб» поезди Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча қатновларни амалга оширади.
Қўшимча қатновлар жадвали:
• Самарқанд — Тошкент соат 10:55 – 13:15;
• Тошкент — Самарқанд соат 13:56 – 16:14.
Бу қўшимча қатновлар дам олиш кунларида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилмоқда.