Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 млн нафарга етди
Ўзбекистон аҳолиси сони 38 миллионни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 28 август куни соат 9:35 ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 000 000 кишига етган.
Бунда:
• эркаклар сони – 19 136 800 нафар;
• аёллар сони – 18 863 200 нафар.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонида эркаклар сони аёлларга нисбатан 273 600 нафарга кўп бўлган.