UZCARD тизимдаги узилишларга расмий изоҳ берди

Фойдаланувчилар UZCARD тизимида узилишлар кузатилганини билдиришди. Компания вазиятга режадан ташқари профилактика ишлари сабаб эканини маълум қилди.

Тизимда вақтинчалик узилишлар банкоматлар (ATM), E-POS ва POS-терминаллари, халқаро банк карталари ҳамда чет элда кобейдж карталари фаолиятида кузатилиши мумкинлиги айтилди.

Шунингдек, UZCARD сайтида ҳам носозлик кузатилди.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Мутахассисларимиз ушбу носозликларни бартараф этиш ва тизимнинг барқарор ишлашини тиклаш устида иш олиб боришмоқда, — деб таъкидланди.

Ўзбекистон