Ҳиндистонда турар-жой биноси қулаб тушди: 15 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда тўрт қаватли турар-жой биноси қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда PTI ахборот агентлиги.

Вирар шаҳрида 27 август куни соат 12:05 да, 50 га яқин хонадондан иборат, рухсатсиз қурилган тўрт қаватли бинo қўшнидаги бўш турган турар-жой биноси устига қулади, — деди полиция расмийлари агентликка.

Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг деярли барчаси бинoнинг тўртинчи қаватида бўлиб ўтаётган бир ёшли қизчанинг туғилган кунини нишонлаш маросимида иштирок этган.

Доктор Инду Рани Жакхар 28 август куни эрталаб ҳодисада ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етганини тасдиқлади.

Ҳозирда қутқарув гуруҳлари ҳеч ким вайроналар остида қолиб кетмаслиги учун тозалаш ишларини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон