Uzum Market товар тоифаларининг бирида комиссия ҳақини ўзгартиради
2025-йил 12 сентябрдан бошлаб Uzum Market платформасида «Ақлли кўзойнак» тоифаси учун янги комиссия ставкаси жорий этилади.
Унинг миқдори 20 фоизни ташкил этади. Янгиланган комиссия каталогдаги «Электроника» → «Оптик қурилмалар» → «Ақлли кўзойнак» йўналишида жойлаштирилган барча маҳсулотларга нисбатан қўлланилади.
Ушбу ўзгаришлар маркетплейсда ишлаш шароитларини оптималлаштириш ҳамда турли товар гуруҳлари ўртасида тижорат сиёсатини тенглаштиришга қаратилган. Платформа барча мавжуд ва янги ҳамкорларга ассортиментни режалаштириш, товар карточкаларини юклаш ва нарх стратегиясини шакллантиришда янгиланган комиссия ставкасини инобатга олишни тавсия қилади.
Қўшимча маълумот учун сотувчилар Uzum Market бизнес қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишлари ёки ҳавола орқали батафсил маълумотлар билан танишишлари мумкин.