Осиё тараққиёт банки Қорақалпоғистон йўлларини модернизацияси учун $230 млн доллардан ортиқ маблағ ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Республикасига Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик 2-коридорининг асосий қисмини модернизация қилиш учун 233,1 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

Лойиҳа минтақавий алоқани яхшилаш, саёҳат вақтини қисқартириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида транспорт инфратузилмасининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини оширишга қаратилган.

CAREC-2 йўл йўлаги мустаҳкамлиги ва модернизацияси лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикасидаги Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнау (А380) йўлининг тахминан 87 километрини реконструкция қилишни назарда тутади.

Лойиҳада иқлимга чидамлилик элементлари назарда тутилган бўлиб, улар қаторида цемент-бетон қопламаси, баланд қилинган тошқонлар ва такомиллаштирилган дренаж тизимлари мавжуд. Ушбу чоралар иқлим ўзгариши оқибатлари ва экстремал об-ҳаво шароитларига қарши туришга қаратилган.

Ушбу инвестициялар Ўзбекистоннинг минтақавий транзит маркази сифатидаги ролини мустаҳкамлайди ҳамда Қорақалпоғистонда инклюзив иқтисодий ўсишга хизмат қилади, — дея таъкидлади ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая.

Унинг сўзларига кўра, иқлимга чидамли инфратузилма ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш узоқ муддатли барқарорликни таъминлаб, аҳоли ва бизнес учун ҳаракатланишни янада хавфсиз ва самарали қилади.

Ўзбекистон