Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни 1,8 минг кишига кўпаймоқда
2024 йил июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 134 минг кишини ташкил этди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.
2023 йилнинг шу даврига нисбатан аҳоли қиймати 2,1 фоизга ошди. Мамлакатда 18 миллион 437,5 минг нафар аёл, 18 миллион 696,7 минг нафар эркак истиқомат қилади. Шаҳарларда 18 миллион 940,4 минг, қишлоқ жойларда 17 миллион 193,8 минг киши истиқомат қилади.
Маълумот учун, 2024 йил бошидан буён мамлакат аҳолиси 334,5 минг кишига кўпайди. Аҳоли сони ҳар ой ўртача 55,7 минг кишига, ҳар куни эса 1,8 минг кишига кўпаймоқда.