Чорвоқ аҳолиси: «Sea Breeze – ҳудуд учун имконият»
VOTUM Rating ахборот–рейтинг агентлиги Чорвоқ сув омбори атрофида жойлашган аҳоли пунктларининг юз нафар аҳолиси ўртасида сўровнома ўтказди.

Уларга битта савол берилди: «Чорвоқ сув омбори қирғоғида қурилиши режалаштирилаётган Sea Breeze лойиҳасига муносабатингиз қандай?»
Кўпчилик – «розилик билдирди»:
• сўралганларнинг 72% ижобий фикр билдирди;
• 17% – салбий;
• 7% бетараф қолишни маъқул кўрди;
• 4% эса лойиҳа ҳақида биринчи марта эшитаётганини эътироф этди.
Ташаббусни қўллаб–қувватловчилар ўз нуқтаи назарларини, авваламбор, янги иш ўринлари пайдо бўлишига умид билдиришди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, курорт қурилиши ва ундан фойдаланишда қўшни қишлоқлардан минглаб одамлар – қурувчилардан тортиб хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларигача иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Биз узоқ вақтдан бери нафақат Тошкентда, балки шу ерда ҳам ҳақиқий иш ўринлари пайдо бўлишини кутмоқдамиз, – деди Боғистонлик аҳоли вакили.
Иккинчи муҳим сабаб – инвестициялар оқими ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ривожланишига умид. Одамлар йирик лойиҳа кичик бизнес, савдо ва туризм учун туртки бўлишига, бу эса, ўз навбатида, аҳоли даромадларини ошишига ишонч билдирмоқда.
Инфратузилма ва экология – кутилатаётган асосий ўзгаришлар
Sea Breeze билан бирга минтақада инфратузилма ўзгаришлари келиши: янги йўллар, коммуникациялар, барқарор интернет ва ниҳоят, канализация пайдо бўлиши ҳақидаги фикр кўп такрорланди. Чорвоқ атрофидаги аҳоли учун бу нафақат қулайлик, балки биринчи навбатда экология ва саломатлик масаласидир.
Агар коллектор қурилса, ҳамма нарсани сув омборига тўкишни тўхтатишади. Чиқиндиларни мунтазам олиб чиқиб кетилишини ҳам истардим. Биз бунга тўлиқ розимиз, – деди Сижжак қишлоғидан бўлган сўровнома иштирокчиси.
Қизиқ томони шундаки, лойиҳа тарафдорлари орасида кўпчилик уни экологик яхшиланишлар билан боғлайди. Улар сув омборининг ҳозирги ҳолатини «деярли фожиали» деб баҳоламоқда ва йирик инвесторнинг кириб келиши тартиб ўрнатиш, қирғоқларни тозалаш ва табиатдан фойдаланишнинг замонавий стандартларини жорий этишга кўмаклашишига умид қилмоқда.
Шубҳа – пойтахтлик блогерлар таъсирида
Салбий муносабатдаги респондентларнинг 17% ўз қарашларини асосан ёзда ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган постлар ва блогерларнинг фикрлари билан изоҳлайди. Асосий хавотир – экологик вазиятнинг ёмонлашиши эҳтимоли.
Шу билан бирга, танқидчилар орасида ҳам кўпчилик Чорвоқнинг ҳозирги ҳолати идеалдан йироқ эканлигини тан олади ва тизимли ечимлар бўлмаса, муаммони ҳал қилиб бўлмаслигига қўшилади.
Хулоса
Сўров натижалари шунни кўрсатадики, Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси атрофидаги маҳаллий жамоатчилик кайфияти асосан ижобий. Маҳаллий аҳоли унга нафақат иш ва даромад манбаи сифатида, балки минтақанинг экологияси ва инфратузилмасини яхшилаш воситаси сифатида ҳам умид боғламоқда.





