Стол ўйинлари, китоблар ва мусиқа: Uzum Market ўзбекистонликлар нимага қизиқишини маълум қилди
Uzum Market ўзбекистонликларнинг миллионлаб буюртмаларини таҳлил қилди ва оилавий кечалар учун энг машҳур машғулотларни тўплади.

Uzum Market ўзбекистонликлар учун нафақат харид қилиш платформаси, балки янги ғояларни излаш, жумладан, оилавий машғулотлар учун ресурсга айланди. Маркетплейсда маҳсулотлар танлови ҳам ортиб бормоқда, бугунги кунда «Хобби ва ижод» тоифасида ҳар қандай дид ва бюджетга мос келадиган 23 000 дан ортиқ нойоб маҳсулотлар тақдим этилган.
Кузда стол ўйинлари сотувда етакчилик қилмоқда – классик UNO ва «Mafiya»дан тортиб, «Megaflagomaniya» сингари янги ўйинларгача бўлган турли хил стол ўйинлари энг кўп харид қилинмоқда. Биргина учинчи чоракда ўзбекистонликлар 24 мингдан ортиқ стол ўйинларига буюртма беришди.
Компьютер ўйинлари орасида эса Mortal Kombat, GTA 5, Minecraft машҳурлигича қолмоқда. Анъанага кўра, талабнинг энг юқори чўққиси ноябр ойидаги чегирмалар ва Янги йил байрамларига тўғри келади, бунда оилалар бирга вақт ўтказиш учун янги ўйинларни излайдилар.
Мактаб таътиллари олдидан ўзбекистонликлар рақамлар бўйича расм чизиш учун тўпламларга тобора кўпроқ буюртма беришмоқда – бундай расмлар Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва Чирчиқда айниқса машҳур.
Ота-оналар болалар учун ривожлантирувчи китобларни ҳам унутмайдилар, масалан, ривожлантирувчи карточкалар ва Magic Water Book сув билан чизиш учун кўп марта ишлатиладиган китобча.
Ўзлари учун эса кўпроқ Ўлмас Умарбековнинг асарларига буюртма беришади:
• «Ёз ёмғири»;
Uzum Market’га кўпинча оффлайнда топиш қийин бўлган товарлар — масалан, мусиқа асбоблари учун келишади. Учинчи чоракда ўзбекистонликлар 14 мингта асбобга буюртма беришди. «Мусиқа асбоблари» тоифасидаги энг яхши сотувлар Full Flight ва Kabat акустик гитаралари, бошловчилар ва профессионаллар учун тўпламлардир. Энг қиммат харид – 12 млн сўмлик оригинал рақамли пианино бўлиб, уни Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган.
Ҳозир Uzum Market’да 11.11 муносабати билан чегирмалар ойи бошланди – ўзбекистонликлар учун фойдали чегирмалар ва акциялар амал қилмоқда. Буюртмани мобил илова ёки Uzum Market сайтида расмийлаштириш мумкин.





