Ўзбекистонда йўл қоидасини бузганлик учун жарима балллари қўлланган ҳайдовчилар сони қанча?

Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб 114 мингдан ортиқ ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жарима баллари ҳисобланди. Бу ҳақда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 114 374 нафар ҳайдовчига бирдан беш баллгача, 6 нафарга бешдан олти баллгача, яна 2 нафарга эса етти-саккиз балл ҳисобланган.

Кўрсатилган давр мобайнида йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сони 6,3% га камайган, ҳайдовчилар айби билан содир бўлган авариялар эса 31,2% га қисқарган.

AI News