Ўзбекистонда дам олиш кунларида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ноябр ойи бошида ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Бугун 31 октябр куни, Республика шимолидаги айрим ҳудудларда Бухоро ва Навоий вилоятларида, кечаси Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика жанубида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

1 ноябр куни кечаси ва эрталаб Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда.

2 ноябр куни Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва салқин об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорат 31-октабр куни 20-25°, шимолда 13-18° бўлади. Дам олиш кунлари ҳарорат 15-20°С гача пасаяди.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади. 31 октябр куни кечаси бироз ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорат 21-23° бўлади. Шанба куни кечаси бироз ёмғир ёғиш эхтимоли бор. Якшанбада ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорат шанба куни 16-18°. Кечалари ҳарорат 8-10° атрофида бўлади.

AI News