Қашқадарёда ўз хизмат мавқеидан фойдалан бозор раҳбари пора билан ушланди
Қашқадарёда бозор раҳбарининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Деҳқонобод туманида фаолият юритувчи бозорлардан бирининг раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога бозор ҳудудида жойлашган, лекин тегишли ҳужжатлари бўлмаган савдо дўконини сотишини, кейинчалик эса унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, «хизмати» эвазига 80 млн сўм талаб қилади.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур мансабдор шахс тадбиркордан 6600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





