Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда — Cтатистика
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 664,6 мингта тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Шундан:
• ўғил болалар – 343,6 минг (51,7 %);
• қиз болалар – 321 минг (48,3 %);
• шаҳар жойларда – 319,3 минг (48 %);
• қишлоқ жойларда – 345,3 минг (52 %) туғилиш қайд этилган.
Қайд этилишича, мазкур даврда ҳар мингта аҳолига 23,5 та туғилиш тўғри келган.
 
 
							 
 
							 
 
					 
 
					 
                   
                   
                   
                   
                   
                   
                  




