Фуқароларни «Ҳаж» сафарига ноқонуний юбормоқчи бўлган шахслар аниқланди

Фуқароларни ноқонуний йўллар билан «Ҳаж» зиёратига юбормоқчи бўлган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳрида яшовчи шахс алдов йўли билан ҳозирда фаолият юритмаётган туристик фирма номидан 10 нафар фуқарони «Ҳаж» зиёратига юбориш эвазига жами $50 минг олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ундан ташқари, Қашқадарёда тадбиркор $14 минг, Наманганда туристик фирма ходими $20 минг талаб қилиб, фуқаролардан пул олаётганда қўлга олинган.

Шунингдек, Тошкентдаги яна бир туристик фирма ходими фарғоналик фуқародан $9 минг олган вақтда ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон