Комил Алламжоновга суиқасд иши судга оширилди
Президент Администрациясининг собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд иши юзасидан ҳарбий судда маҳкама бошланди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Унинг қайд этишича, маҳкама мутлақо махфий.
Судланувчилар сони кўплиги, қўйилаётган айблов жиддийлиги ва унинг жамоатчилик учун муҳимлигига қарамай, яна мавҳумлик ҳукм сурмоқда, деб ёзди у Facebook’даги саҳифасида.
Прокуратура ва суд органлари ҳозирча бу ҳақда хабар бермади.
Аввалроқ, Комил Алламжоновга уюштирилган ҳужумда айбланганлар ҳақида хабар берган эдик.