Олий суд Алламжоновнинг 7 нафар ходими ишини кўриб чиқади

Ўзбекистон Олий суди очиқ мажлисда Алламжонов ходимлари ишини кўриб чиқади.

Олий суд 13 январь куни соат 9:30 да Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганлик айбловига кўра 15 суткага қамоққа олинган етти нафар фуқаронинг иши бўйича тафтиш тартибида очиқ мажлис ўтказади.

Ҳимоячилар айбловлар сохталаштирилганлигини таъкидламоқда, видеоёзувлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари эса ҳибсга олинганларнинг айбсизлигини исботлаётганини айтмоқда.

Аввалроқ, Комил Алламжонов суиқасд иши судга оширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон