Комил Алламжоновга суиқасд бўйича 10 киши қамалди

Комил Алламжоновга суиқасд бўйича 10 кишига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шоҳрух Аҳмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Тошходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Аввалроқ, Алламжонов иши суд оширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон