Мексика президенти Трампнинг сўзларидан кейин Америка номини ўзгартиришни таклиф қилди
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб қайта номлаш нияти ҳақидаги сўзларидан кейин Америкага тарихий номни қайтаришни таклиф қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Трамп аввалроқ Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб қайта номлаши, бу унинг сиёсатининг бир қисми бўлишини таъкидлаганди. У администрация кўрфаз номини қачон ўзгартиришини очиқламаган. Бироқ бу ҳақда яқин келажакда эълон қилинишини айтган.
Шейнбаум таъкидлашича, “Мексика кўрфази” номи халқаро институтлар томонидан аллақачон тан олинган. Бунга жавобан у бутун қитъага Мексика Америкаси деб тарихий ном беришни таклиф қилди.
БМТ ва унинг агентлиги томонидан Мексика кўрфази номининг тан олинганлиги аниқ. Лекин нима учун биз (Шимолий Американи) Мексика Америкаси деб атамаймиз? Жуда чиройли эшитилади, шундай эмасми? Аслида, 1607 йилдан, Апацинган асос солинганидан бери, у Мексика Америкаси бўлган, деган Шейнбаум ва қитъанинг тарихий хариталарини кўрсатган.
Аввалроқ, Канада ва Мексикани АҚШ таркибига қўшмоқчи эканлигини маълум қилган эди.