«Андижон полкаси» рақси расман Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Рекорд дунёдаги энг оммавий миллий рақс ижроси учун ўрнатилди

«Андижон полкаси» рақси дунёдаги энг оммавий миллий рақс ижроси сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ушбу йирик ютуқ миллий маданиятимизни халқаро майдонда тарғиб қилиш ва ўзбек рақс мактаби нуфузини дунё миқёсида мустаҳкамлашга хизмат қилади, — дейилади хабарда.

Мазкур тарихий намойиш Андижон шаҳрининг 2026 йилда «Турк дунёсининг маданий пойтахти» мақоми доирасида ўтказилган.

Жараённи бевосита кузатиб борган Гиннес рекордлари ташкилотининг расмий вакили тадбир барча қатъий талабларга тўлиқ жавоб берганини тасдиқлади ва жаҳон рекордини расман қайд этган.

Ўзбекистон