Ўзбекистонда дам олиш кунларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, ҳарорат 44 даражагача кўтарилади

Республиканинг айрим вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Бугун 26 июн куни, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Эртага 27 июн куни фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

28 июнда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Кундузги ҳаво ҳарорати кўпчилик вилоятларда бугун ва дам олиш кунлари 35-40 даража атрофида, якшанба куни баъзи жойларда 42 даражагача, жанубда 43-44 даражагача бўлади. Қорақалпоғистон Рсепубликаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат асосан кундузи 32-37 даража, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси шимолида 23-28 даражагача пасаяди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 37-39 даража бўлади. Шанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи 38-40 даража бўлади.

Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 39-41 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 23-26 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Ўзбекистон