Австралия терма жамоаси ЖЧ-2026 плей-офф босқичига чиқди
Жамоа Парагвай билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади

Футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг якуний турида Парагвай ва Австралия терма жамоаси 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув Санта-Кларада бўлиб ўтди.
«D» гуруҳининг бошқа бир учрашувида АҚШ терма жамоаси Туркияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Америкаликлар сафида Остон Трасти (3-дақиқа) ва Себастьян Берхалтер (49) гол уришди. Туркия жамоасининг голларига эса Арда Гюлер (10), Бариш Йилмаз (31) ва Каан Айхан (90+8) муаллифлик қилди.
Бундан олдин 6 очко тўплаган АҚШ терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган эди. Тўртликда иккинчи ўринни Австралия терма жамоаси (4 очко) эгаллади. Парагвай терма жамоаси ҳам 4 очко билан учинчи ўринни банд этди. Туркияликлар эса уч очко билан тўртинчи бўлишди.
Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Илк бор 48 та жамоа иштирок этаётган мазкур турнир 19 июль куни якунига етади.





