Сурхондарёда мактаб ўқитувчилари ўртасида жанжал бўлди — видео

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: видео лавҳадан

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда «Сурхондарёда 2 та мактаб директорлари оилалари ўртасида катта жанжал бўлди» сарлавҳаси остида видео тарқалган эди. Воқеа юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати изоҳ  берди.

Маълум қилинишича, 23 август куни соат 10:00 ларда Қумқўрғон тумани 59 сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишловчилар Р.А., Н.Н., Н.Н. ва М.Б. ўзларига олдиндан таниш бўлган шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи Д.Х. билан мактаб ховлисида ўзаро келишмовчилик сабабли бир бирлари билан жанжаллашиб, уриб-дўппослаб, баданга энгил шикаст этказишда ифодаланган безорилик жиноятини қасддан содир этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 24 августда Қумқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Р.А., Н.Н., Н.Н. ва М.Б. ва Д.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, шу кунинг ўзида гумон қилинувчи Р.А., Н.Н., М.Б. ва Д.Х.лар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Янгиликлар