Икки ой ичида Ўзбекистон мева-сабзавот сотишдан 150 миллион доллардан ортиқ даромад олди

2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижга 150,1 миллион долларлик 251,2 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.

2023 йилнинг шу даврига нисбатан экспорт кўрсаткичи 1,9 баробарга, пул ифодасида эса 28,9 фоизга ўсди.

Маҳсулотлар асосан Покистон (26,6 фоиз), Россия (26,1 фоиз), Қозоғистон (9,1 фоиз) ва Хитойга (9 фоиз) жўнатилди.

Янгиликлар