Фарғонада деҳқонлар орасида тошбўрон юзага келди
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.
Хабарга кўра, 9 май куни соат 21:00 ларда 25 ёшли Р.Ш. ва 24 ёшли С.А. Ўзбекистон тумани Бўстон қишлоғи ҳудудидаги боғ майдонида танишлари 22 ёшли Ю.М. ва 36 ёшли Қ.Б. боғга сув қуйиб юрганини кўриб, уларнинг олдига келиб, сув туфайли жанжаллашиб, уларни ерда ётган тош бўлаклари билан тошбўрон қилиб, турли жароҳатлар етказган.
Таъкидланишича, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, жанжал вақтида Р.Ш. фуқаро Ю.М.ни юзига бир маротаба ургани сабабли, Ю.М. ва Қ.Б. жанжал жойига телефон орқали қариндошларини чақираётганликларини Р.Ш. ва С.А. эшитиб қолиб, сўнг уларни тошбўрон қилганликлари аниқланган.
Шунингдек, суд-тиббий экспертиза хулосасида Ю.М. ва Қ.Б. «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги жароҳатлар» олгани кўрсатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.