Сирдарёда «Damas» портлади

Гулистонда «Damas»га ўрнатилган газ баллонда чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 27 март куни соат 08:30ларда Гулистон шаҳар Боғишамол МФЙ ҳудудида жойлашган автотранспорт воситаларига газ тўлдириш шаҳобчасида тўхтаб турган фуқаро Н.Қ.га тегишли бўлган «Damas» русумли автомобилнинг газ баллонида чақнаш содир бўлган.

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, чақнаш юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Мавзуга доир:

 

Янгиликлар