«Ўзбекнефтгаз» кунига 100 минглаб куб метр табий газ олинадиган қудуқ ўзлаштирди
Бухоро вилоятидаги «Дояхотин» конида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Дояхотин» газ конденсат конидаги 95-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1954–1951 метр оралиқда перфорация ишлари олиб борилган.
Таъкидланишича, «Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари» МЧЖ томонидан олиб борилган бурғилаш ишлари тугатилиб, ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу қудуқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ нинг 2021 йилда ўз кучи билан бурғилаб ишга тушириши кўзда тутилган қудуқдан бири ҳисобланади.
Аввалроқ, Хоразмда газ таъминоти учун фирибгарлик билан пул ундирилгақни ҳақида хабар қилинган эди.