Пойтахтнинг қатор кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

25 май куни Тошкент шаҳрининг қатор кўчалари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилган.

Хабарга кўра, «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафонини ўтказиш доирасида иштирокчиларнинг ҳаракатланиш йўли бўйлаб йўлларнинг қуйидаги қисмлари ҳаракат учун соат 9:30 дан 11:30 гача ёпилади:

  • Афросиёб кўчаси — «Ўзбекистон» метро бекатидан Нукус кўчасигача (Shox Med Center клиникаси);
  • Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача;
  • Абдулла Қодирий кўчаси — Фарғона йўли кўчасидан Қорасарой кўчасигача;
  • Қорасарой кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан «Ҳазрати Имом» мажмуасигача;
  • Зарқайнар кўчаси — Қорасарой кўчасидан Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелгача;
  • Фурқат кўчаси — Ўзбек давлат циркининг пастидаги тоннелдан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача;
  • Ислом Каримов шоҳ кўчаси – Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.

Таъкидланишича, ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Аввалроқ, Пойтахтдаги айрим марказий кўчалар вақтинча ёпилади деб хабар берган эдик.

Янгиликлар