Туркиядаги яна бир меҳмонхонада ёнғин чиқди
Туркиянинг Анталя шаҳрида қурилаётган кўп қаватли меҳмонхона биносида 27 январь куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда А Haber хабар берди.
Дастлаб гувоҳлар ёнғинни ўчиришга уринган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳодиса жойидан кўтарилган қора тутун осмонни қоплаб олгани кўринади. Гувоҳлар 12 қаватли бинода ишчилар бўлганини айтган. Ишчилар уларни қутқаришлари учун балконларга чиқишган.
Мен шу ерда яшайман ва ёнғин содир бўлган жойга яқин жойда тураман. Тутун жуда кучли эди. Ёнғин меҳмонхонани таъмирлаш пайтида бошланиб кетди. Тўрт нафар ишчи ичкарида қолиб кетди, лекин уларни қутқаришга муваффақ бўлинди. Мен воқеа жойига ўт ўчирувчилардан кейин етиб келдим, дейди воқеа гувоҳи бўлган Усмон Бойсун.
Меҳмонхонага ўт ўчириш гуруҳлари етиб келган. Бинонинг юқори қаватида қолиб кетган ишчилар қутқарилган. Уларни эвакуация қилиш учун кранлардан фойдаланилган. Аниқланишича, ёнғин пайвандлаш аппаратининг ишлаши сабаб бўлган.
Аввалроқ, Туркиядаги тоғ-чанғи курортида чиққан ёнғин ҳақида хабар берган эдик.