АҚШ визасини олиш талаблари ўзбекистонликлар учун енгиллаштирилиши мумкин

Президент ўзбекистонликлар АҚШга кириши учун виза талабларини енгиллаштириш чораларини кўриш юзасидан топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг 15 май куни имзолаган фармонида маълум қилинди.

Фармонга кўра, Ташқи ишлар вазирлигига уч ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш режимини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визаси тартибларини соддалаштириш юзасидан музокаралар олиб бориш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари учун Ўзбекистонга ID-карта ёки ички паспорт асосида, 16 ёшгача бўлган болалар учун эса «киндер паспорт» орқали 30 кунгача визасиз кириш имконини берувчи тартибни жорий этиш ҳам кўзда тутилмоқда.

 

Қарорлар