Тошкентда $40 минг эвазига АҚШга ноқонуний юбормоқчи шахс қўлга олинди

Тошкентда фуқароларга АҚШга ноқонуний ўтказишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати маълум қилди.

Рейд давомида аниқланишича, чет эллик Н. С. З. Э. ва И. С.нинг ишончига кириб, фуқароларни Мексика орқали АҚШга 40 минг долларга ўтказиб юбориши мумкинлигини айтган. Гумонланувчи 4 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ж.Т. ва Р.Т.ни ҳам ушлашга эришди. Улар М.А.га 18 минг доллар эвазига АҚШга ўтказишни ваъда қилиб, унинг ишончига кирган. Фирибгарлар 5 минг доллар олаётганда қўлга олинди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент