Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш университетида ёнғин содир бўлди

Самарқанд шаҳрида жойлашган Архитектура ва қурилиш университетида ҳудудида янги қурилаётган фаоллар залидан ёнғин юзага келди. Бу ҳақида вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 1 октябрь куни соат 23:45 да Архитектура ва қурилиш университетидаги қурилиши тугалланмаган фаоллар залида бошланган. Натижада, 6 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилиниб, воқеа жойига 23:54 да етиб боришган. Ёнғин соат 00:30 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин сабабли эски қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда, — деб хабар берди Самарқанд вилояти ФВБ матбуот хизмати.

Самарқанд