Тошкентдаги Аския деҳқон бозори қайта қурилади

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган «Аския деҳқон бозори» қайта реконструкция қилинади. Бу ҳақида туман матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда аҳоли ва тадбиркорларга шароит яратиш, эскирган бозорни замонавий услубда реконструкция қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. E-аuksion платформаси орқали янги инвесторларни жалб қилиш режалаштирилган.

Учрашувда туман ҳокими сотиб олишдан манфаатдор бўлган инвесторга Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давактив агентлиги ва Мунитсипал активларни бошқариш маркази билан келишилган ҳолда қуйидаги талаблар қўйилишини таъкидлади:

• 3 000 кв. метрдан кам бўлмаган экобозор қуриш;

• майдони 1200 кв. метрдан кам бўлмаган совутиш омборини қуриш;

• ер ости автотураргоҳининг биринчи қаватини (камида 400 ўринга мўлжалланган) бепул компания мулкига ўтказиш.

Ушбу лойиҳа ҳудудида велосипед тўхташ жойлари ва замонавий ўриндиқлар, Wi-Fi зоналари, аҳоли учун дам олиш зоналари, ногиронлар учун эскалаторлар ва пандуслар, яшил зоналар, кеча-ю кундуз тозаликни таъминлашни ўз ичига олади. Шунингдек, янги бозор ёнида 4 юлдузли меҳмонхона қурилади.

Лойиҳани амалга ошириш 150 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвеститсияларни жалб қилиш ва 1000 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш имконини бериши кутилмоқда.

Нилуфар Аллабергенованинг таъкидлашича, обектда қурилиш ишлари қишлоқ хўжалиги бозори фаолиятини бузмаган ҳолда олиб борилади ва экобозор қурилиши якунлангач, бозор аста-секин унинг ҳудудига ўтказилади.

Қарорлар