Белгия БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Фаластинни расман тан олади

Бельгия сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида Фаластинни давлат сифатида тан олади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Максим Прево маълум қилди.

Белгия БМТ сессиясида Фаластинни тан олади! Ва Исроилга нисбатан қаттиқ санкциялар қўлланилади.  ҲАМАС тарафдорлари томонидан ҳар қандай антисемитизм ёки терроризмни улуғлаш ҳам кескин қораланади, — деди вазир «X» тармоғида.

Маълум қилинишича, Фаластин давлатини тан олиш Франция ва Саудия Арабистонининг қўшма ташаббуси доирасида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Фаластинни тан олиш режасини Франция президенти Эммануэль Макрон эълон қилган эди. Кейинроқ Канада ва Австралия ҳам мустақил Фаластин давлатини тан олиш истагини билдирди.

Ўзбекистон