Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди

Тошкентда 1 сентябрдан бошлаб 15, 28 ва 61-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига қисман ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, автобус йўналишларида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўналишларни мақбуллаштириш мақсадида эндиликда автобуслар ушбу йўналишда ҳаракатланади:

15-сонли автобус йўналиши:
Қўйлиқ 1-мавзесидан Дўстлик метроси томон ҳаракатланишда эндиликда Қўйлиқ кўприк ости йўлидан кўприк йўлига қўшимча йўл бўлаги орқали (Водий автотураргоҳигача бормаган ҳолда) ҳаракатланади.

28-сонли автобус йўналиши:
Тиббиёт академиясидан Янгиобод мавзеси томон ҳаракатланишда Шохимардон, Оҳангарон йўли, Шохсанам ва Катта Янгиобод кўчалари орқали ҳаракатланади. Йўналиш Катта Янгиобод кўчасида бир томонлама ҳаракатланади.

61-сонли автобус йўналиши:
Эндиликда икки томонлама Иззат кўчаси орқали (Бешариқ, Авиасозлар ва Ҳосият кўчаларига кирмаган ҳолда) ҳаракатланади.

 

Ўзбекистон